- 2016-10-01
Татаристон пойтахти Қозон шаҳрида 2025 йилдан бошлаб сайёҳлик солиғи жорий этилади.
Татбиқ 2025 йилнинг 1 январидан кучга кириб, меҳмонхонада яшаш нархининг 1%ини ташкил этади. Энг кам тўлов суткасига 100 рубль (500 тенге) бўлади.
Қозон шаҳри мэриясининг расмий Telegram-каналида “Солиқ тўловидан 18 ёшгача бўлган болалар, совет иттифоқи ва Россия қаҳрамонлари, уруш ҳаракати ветеранлари, ногиронлар ва бошқа имтиёзли категориялар озод этилади. Солиқ суммаси меҳмонхона тўлови ичига қўшилиб, уни тўплаш меҳмонхона ва пансионат зиммасига юклатилади” дейилган.
Шуни таъкидлаш керакки, Россиянинг баъзи шаҳарлари юқоридаги солиқни жорий этишга қарор қабул қилган. Бу шаҳарлар орасида Краснодар, Пермь, Петрозаводск, Зеленоградск, Великий Новгородлар бор. Бундан ташқари Санкт-Петербург, Новосибирск, Владивосток, Екатеринбург, Нижний Новгород, Калининградлар ушбу солиқни жорий этишга қарор чиқариш босқичида турибди.
Булар билан бирга аввалроқ Испаниянинг Барселона шаҳри ҳам жорий йилнинг октябрь ойидан сайёҳлик солиғини оширишини маълум қилганди.