Дунёлар уруши


  • 8 Апрель, 2017
  • 1119

Қотил Асаднинг кимёвий бомба портлашига энг қатъий норозилик АҚШдан келди. Иккита АҚШ кемасида отилган 59 та томогавка ракеталари икки Сурия ҳарбий ҳаво базасини ер билан яксон қилди. Бутун Европа, Япония, Австралия, Арабистон буни қўллаб-қувватлади. Россия бунга “АҚШ билан уруш бошланишига бир баҳя қолди” деган бўлса, Европадан АҚШнинг ҳаракатини фақат Швейия танқид қилди. Танқиддан кейин Стокголмда теракт юз берди.  

Қотил Асад етти йилдан бери ўлкасида ўлим ёғдирмоқда. Сўнгги бор Идлибга кимёвий бомба ташлади. Бунинг ортидан АҚШ илк бор Сурияда режим кучларини нишонга олди. АҚШнинг Оқденгиздаги ҳарбий кемаларидан “USS Ross” ва “USS Porter” 59 та томогавка ракетасини Суриянинг Шайрат ва Шинсар ҳарбий ҳаво базасига йўллади. Шайрат базасида кўплаб ҳарбий самолётлар йўқ этилди.

АҚШ президенти Трамп “Бутун маданий давлатларни Суриядаги қатлиомни ва барча турдаги терроризмни тўхтатиш учун АҚШга қўшилишга чақираман” деди. Россия президенти Путин эса бу ҳаракатни суверен давлатга ҳужум деб баҳолади. Россия ушбу операция уларга аввалдан билдирилганини айтди. АҚш билан келишилган самолётлар учиши борасидаги келишувнинг тўхтатилганини сўзлаган Россия ташқи ишлар вазири Лавров ҳужум АҚШнинг Ироқ ишғолини хотирлатганини билдирди. Бош вазир Медведев эса “АҚШ билан уруш бошланишига бир баҳя қолди” деди.

Россия БМТ хавфсизлик кенгашини тезкор йиғилишга чақирди. Россия ва Эроннинг иттифоқдошидек кўринган Хитой муаммолар столда ҳал этилиши кераклигини маълум қилди. Бу орада Россия мудофаа вазирлиги матбуот котиби Конашенков бугундан бошлаб АҚШ билан Россия орасидаги учиш хавфсизлиги келишувида назарда тутилган тезкор алоқа линияси тўхтатилишини маълум қилди.

Россия операциядан кейин Тарсус ва Латакиядаги ҳарбий базалар S-300 ва S-400ракеталари билан ҳимоя қилинишини билдирди. Операцияда тўрт суриялик аскар ўлди. Ҳаво базасидаги таълим маркази, омбор, буфет, таъмирлаш ангарларидаги 6 та  Mig-23 самолёти ва радар тизимлари, ангарлар, учиш йўлаклари, йўлакдаги самолётлар зарар кўрганлиги айтилди.

АҚШнинг Сурияни бомбалаши ортидан Россия флотига тегишли “Николай Фильченков”дан сўнгра “Адмирал Григоревич” ҳарбий кемаси ҳам Чаноққалъа бўғозидан ўтиб, Оқденгизга йўл олди. Ҳарбий кемаларнинг Суриядаги Россия флотига қўшилиши маълум қилинди.


Бошқа мақолалар