- 2017-03-24
Жанубий Кореяда атайлаб семириш орқали ҳарбий хизматдан қочишга уринган йигитга бир йил қамоқ жазоси берилди.
Воқеа Жанубий Кореянинг пойтахти Сеулда юз берди. Икки йиллик мажбурий ҳарбий хизматдан қочиш учун атайлаб семирган киши бир йил қамоқ жазосига ҳукм этилди.
“The Korea Herald” газетаси хабарига кўра, Донгбу суди номини ошкор қилмаган 26 ёшли йигитни ҳарбий хизмат қонунини бажармаганликда айблади.
Суд йигитни ҳарбий хизматга яроқлилик бўйича тиббий кўрикдан ўтиш олдидан истеъмол қиладиган озиқ ва сув миқдорини атайлаб орттиргани учун айблаб, қамоқ жазосига ҳукм чиқарди.
Суд 26 ёшли йигитни семириш ва ҳарбий хизматдан қочиш учун “режалар тузиб, уни жасоратлантирган дўсти” тузган парҳезни ўрганиб чиққанлигини билдирди. Суд тарафидан жиноятга шерик бўлиш айби билан дўсти ҳам 6 ой қамоқ жазосига ҳукм этилди.
Жанубий Кореяда соғлиғида муаммо бўлмаган эркаклар камида 18 ой мажбурий ҳарбий хизматга чақирилади.