Канадада жазирама сабабли ўлимлар кўпаймоқда


  • 2 Июль, 2021
  • 412

Канаданинг ғарбий минтақаларида жазирама иссиқ ҳарорат сабабли ўлим воқеалари 195%га ошди.

Канадада сўнгги беш кунда ҳаво ҳарорати иссиб кетганлиги сабабли 486 киши ҳаётдан кўз юмди. “British Columbia” номли тиббиёт муассасаси бошлиғи Лиза Рапоинте сўнгги беш кунда 486 киши ҳаётдан кўз юмганлигини, бу кўрсаткич ўртачадан уч баравар кўп эканлигини маълум қилди.

Мутахассисларга кўра, “Иссиқ қубба” деб номланган ҳаддан ташқари иссиқ ҳарорат Бритиш Колумбия штати билан бирга Алберта, Юкон ва Шимоли-ғарбий территория штатларига ҳам таъсир қилади. Бритиш Колумбия ва Албертанинг баъзи туманларида ҳануз давом этаётган жазирамада энг сўнгги рекорд кўрсаткич Литтон туманида 49,9 даража бўлди.


Бошқа мақолалар