- 2015-12-01
Швециянинг пойтахти Стокгольмда 2017 йили физика, тиббиёт, кимё, адабиёт ва иқтисодиёт соҳаларидаги Нобел мукофотлари тантанали маросимда соҳибларига берилди.
Стокгольм концерт уйида ташкил қилинган тадбирга Швеция қироли оиласи ва таклиф қилинган кўпчилик иштирок этди.
Сентябрь ойида эълон қилинган мукофотлар соҳибларига Швеция қироли Карл Густав XVI тарафидан тақдим этилди.
2017 йилги физика бўйича мукофот Кип Стивен Торн, Райнер Вайсс ва Барри Бэриш, кимё бўйича мукофотни Жак Дюбоше, Иоахим Франк ва Ричард Хендерсон, физиология/тиббиёт бўйича мукофотни Майкл Янг, Майкл Росбаш ва Джеффри Холл, иқтисодиёт бўйича мукофотни Ричард Талер ва адабиёт бўйича адиб Кадзуо Исигуро олди.
Нобел совриндорларига диплом, Нобел медали ва 9 миллион швед крони (900 минг еврога яқин) пул мукофоти берилди.
Тақдирлаш маросимининг ортидан кечага таклиф қилинган 1500 меҳмонга Нобел зиёфати уюштирилди. Зиёфатга Швеция қироли оиласи, Швеция бош вазири Стефан Лёвен
,вазирлар, партия вакиллари, хорижий ўлка вакиллари билан мукофот соҳиблари қатнашди.
Тинчлик бўйича Нобел мукофоти совриндори Ядро қуролларини бутунлай йўқ қилиш халқаро компанияси (ICAN) эса бугун Норвегия пойтахти Ослода мукофотини олди.