Рус генерали портлашда ҳалок бўлди


  • 17 Декабрь, 2024
  • 32

Россия пойтахти Москва шаҳрининг Рязанск проспектида юз берган портлаш натижасида икки киши ҳалок бўлди.

Дастлабки маълумотларга кўра, кўп қаватли уйнинг чиқиш жойида турган самокат рулига ўрнатилган қўлбола портловчи қурилма портлаган.

Ҳалок бўлганлардан бири Россия қуролли кучларининг радиация, кимёвий ва биологик ҳимоя қўшини қўмондони генерал-лейтенант Игор Кириллов, иккинчиси эса унинг ҳайдовчиси бўлган. Ҳайдовчи эрталаб соат 6 да бошлиқни ишга олиб кетиш учун келган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, аввал улар портлаш овозини эшитишган, сўнгра автомобиль ва эркаклар танасини кўришган. Атрофда портлаш тўлқинидан синган ойна парчалари ётарди. Тахминларга кўра, бу суиқасд бўлиши мумкин.


Бошқа мақолалар