- 2013-07-08
Жума куни кечқурун Германиянинг Магдебург шаҳрида ўтказилаётган рождество ярмаркасида теракт юз берди. Террорист автомобилида айланма йўллар орқали ярмарка ўтказилаётган жойга етиб келган ва катта тезликда одамлар орасига урилган. Натижада 5 киши ҳалок бўлиб, 200 дан ортиқ одам турли даражада жароҳат олган.
Ушбу теракт бутун мамлакатни ларзага солди ва мигрантлар масаласини яна кун тартибига чиқарди. Ҳалок бўлганлар 9 ёшли бола ва 4 нафар аёл қиши эди. Жароҳат олган 200 кишидан 40 нафари жуда жиддий талофат кўрган.
Автомобиль рулида бўлган 50 ёшли саудиялик психиатр шифокор воқеа жойида қўлга олинган. У авваллари ўзининг исломга қарши чиқишлари кўзга тушганди. Террорист Германияда 20 йилдан бери яшаб келган. Унинг терактдан мақсади нима бўлганлиги аниқ эмас.
Террорист аввалроқ ислом динини қоралаб, мусулмонликдан чиқиб, Европага қочиб келган суадияликларга қандай ёрдам бераётганлиги ҳақида интервью берганди.