Ироқ-Шом ИНГЛИЗ (!) давлати


  • 24 Март, 2015
  • 1736

Инглизларнинг ИШИД устида ўйнаётган ўйинлари ошкор бўлгач, қироличанинг жарчилари ИШИДга алоқадорликда айблаб, ҳибсга олган 14 кишини матбуотда эълон қилди. Лекин рақамларга кўра, Англиядан террористлар сафига қўшилганларнинг сони 3 мингдан ошиб кетган. Ҳар ҳафта 5 инглиз ватандоши Сурияга кириб бормоқда ва буларнинг 600 нафари Англияда ҳарбий таълим олганлиги маълум бўлди.

Ироқ ва Сурияда кетма-кет юз берган хаосларнинг ортидан пайдо бўлган ИШИД каллакесарлари минтақада террорни кучайтирди. Сўнгги кунларда юз берган воқеалар қонли ташкилотнинг ичида инглиз таъсирининг кучли эканлигини кўрсатди. Аввал ИШИДнинг калла кесувчи жаллоди Муҳаммад Амвазийнинг инглиз разведкаси MI5 жосуси эканлиги маълум бўлди. 3 нафар инглиз ватандоши бўлган қизни Туркия орқали Сурияга олиб кетаётган Муҳаммад ал Рашид ҳам Англия билан разведка маълумотларини бўлишадиган Канаданинг консуллик ходимларига бутун маълумотларни етказганини тан олди. 3 қиз билан бирга ўнлаб инглизнинг ИШИД сафига қўшилиш учун кетганлиги маълум бўлди. Бу орада Туркиянинг ИШИДга қўшилиш учун кетаётган 3 нафар эркакни қўлга олиб, Англияга қайтарганида қиролича судлари уларни озодликка чиқариб юборди. Яна Туркия қўлга олиб, Англияга қайтарган қиз Жамиланинг етти ой Сурияда қолганидан кейин Англияга қайтганлиги, у ерда MI5 разведка ташкилоти билан учрашганлиги, кузатув остида бўлганлиги учун ҳибсга олинмаганлиги, лекин бутун хавфсизлик чораларига қарамай яна бемалол Туркияга қайтиб келганлиги маълум бўлди.

3 мингдан ортиқ инглиз ватандошининг ИШИДга қўшилишини “Туркия чегараларда етарли назоратни йўлга қўймаган” ёлғони билан оқлашга уринган инглизлар, жосуслари кетма-кет фош бўлгач, кеча ИШИДга ёрдам беришда айбланиб қўлга олинган 14 кишининг исмларини эълон қилди. Қироличанинг медиаси “Англия ИШИДга қарши шиддатли кураш олиб бормоқда” деб лағмонни осишда давом этмоқда. Лекин нодавлат инглиз тадқиқот ширкатлари ва вакилларининг берган рақамлари қироличанинг матбуотидан умуман жой олмагани шубҳали. Расмий хабарлар ва Англияда ўтказилган сўровномалар бўйича, ИШИДнинг ичида камида 3 минг инглиз ватандоши бор. Бу кишилардан 600 нафари Англияда ҳарбий таълим олган. 1500 нафар инглиз ИШИД сафида қуролли тўқнашувларда бевосита иштирок этмоқда.

ИШИДнинг қўмондонларидан 150 нафари инглиз ватандоши. Буларнинг орасида энг машҳури жиҳодчи Джон деган ном билан донг таратган каллакесар Муҳаммад Амвазий.

ИШИД сафига қўшилган инглизларнинг камида 250 нафари тиббий таълим олган. 2015 йил март ойи маълумотларига кўра, ҳар ҳафта 5 инглиз ИШИД сафига қўшилиш учун ўлкадан чиқмоқда.

Бунинг устига ИШИДнинг жаллоди Амвазийнинг ҳам ИШИДга пул жўнатадиган ҳеч бир банк ҳисоби фаолияти тўхтатиб қўйилмаган. Буларни кўриб кўрмаганга олаётган қироличанинг прессаси эса, ҳибсга олган 14 кишини кўрсатиб “ИШИДга қарши курашяпмиз” шиори билан Туркияни айблашда давом этмоқда.

ИШИД ичида инглиз қўмондонлари билан яқин алоқада бўлиб, ўзлаштирган маълумотларни канадалик жосусларга етказиб юрган Муҳаммад ал-Рашиднинг эътироф этишича, Англия ўз ўлкасидан чиқиб, Туркия орқали Сурияга боришга ҳаракат қилаёган ҳар бир одамни жуда яхши билади. Камида 150 кишини ИШИДга етказган ва юз минглаган фунтлик пул трафигини бошқарган ал-Рашид Англиядан келган ҳар бир одамни етиб келмасидан аввал билганини ва бу маълумотни канадалик жосусларга етказганлигини тан олганди. Буюк Британияга боғлиқ бўлгани учун қироличанинг полизи ҳисобланган Канада бутун разведка маълумотларини Англия билан бўлишишга мажбур бўлгани учун инглиз разведкаси ҳам ал-Рашид юборган бутун маълумотлардан хабардор. 


Бошқа мақолалар