Дунёнинг энг яхши иши


  • 28 Ноябрь, 2013
  • 1208

Австралиянинг жанубидаги Кенгуру оролида табиий ҳаётни ҳимоя қилиш учун очилган “дунёнинг энг яхши иши”га Канаданинг Ошава шаҳрида яшайдиган бир йигит танлаб олинди.

2009 йил эълон қилингандан бери “дунёнинг энг яхши иши” сифатида танилган гўзал оролдаги ишни канадалик бир йигит қўлга киритди. Канаданинг Онтарио штатига қарашли Ошава шаҳрида яшайдиган Грег Шелл (27) ўн минглаб кишиларнинг орзуси бўлган ишнинг соҳиби бўлди. Автралиянинг жанубидаги Кенгуру оролида 6 ой давомида табиатни муҳофаза қилиш учун очилган назоратчилик вакансиясига дунёнинг ҳар тарафидан 50 мингдан ортиқ талабгор бўлди. 6 ой давомида яшашни та0озо қиладиган оролда вақтини табиат қўйнида ҳайвонлар, соҳил, денгиз ва қуёш нурлари тагида ўтказиб, бунинг устига 100 минг доллар маош ҳам олади. Грег Шелл 5 минг долларни хайрия жамғармасига беришини ва ишини тугатганидан кейин қолган пул билан дунё бўйлаб саёҳатга чиқишини маълум қилди.

Бин Лодин ҳам талабгор бўлганмиш

Иш вакансиясининг дунё матбуотида эълон қилинганидан кейин ҳар ўлкадан минглаб одамлар мурожаат қилишган. Австралия туризм вазирлиги 2009 йили берган баёнотида эълон бўйича “Ал-Қоида”нинг ўлдирилган лидери Усома бин Лодин ҳам мурожаат қилганини ва ушбу мурожаатнинг рад қилинганини такилдалаганди. Грег Шелл оролдаги назоратчилик билан бирга кичик масштабли тадқиқотлар ўтказиб, ҳисоботлар тайёрлайди. Океанга қараган муҳташам виллада яшайдиган Шелл “Коала ва кенгурулар билан уйғониб, денгиз шерлари билан сузаман ва дельфинлар билан бирга шўнғийман. Иш шартномам тугаганидан кейин эса 10 йилдан бери орзу қилган дунё бўйлаб саёҳатга чиқаман” деб айтди.


Бошқа мақолалар