“Facebook” ва “Telegram”га 27 миллион жарима


  • 14 Июнь, 2021
  • 218

Россия суди ижтимоий тармоқ платформаларидан “Facebook”га тақиқланган контентни ўқириб ташламаганлиги учун 17 миллион рубль, “Telegram” хабарлашув дастурига 10 миллион рубль жарима белгилади.

Россия Роскомнадзор идорасининг “Telegram” ва “Facebook”га қарши очган даъволари Москванинг Таганский судида кўриб чиқилди.

Россияда тақиқланган контентлар “Facebook” ва “Telegram”дан ўчириб ташланмаганлигини белгилаган суд “Facebook”га 17 миллион, “Telegram”га эса 10 миллион рубль жарима тўлашга қарор чиқарди.

Роскомнадзор аввалроқ шунга ўхшаш даъволар билан “YouTube”, “Instagram”, “TikTok” каби ижтимоий тармоқ платформаларига қарши судга мурожаат қилганди.


Бошқа мақолалар