- 2016-12-15
Украина пойтахти Киев марказида бир неча портлашлар юз берди. Киев мэри Виталий Кличко Украина пойтахтининг марказий туманларидан бирида портлашлар юз берганлигини маълум қилди.
Киев марказидаги ушбу туманда бир неча давлат муассасалари ва тарихий эски шаҳар жойлашган. Бундан ташқари, Львов, Днепр ва Тернопил шаҳарларида ҳам портлашлар бўлган.
Украина ички ишлар вазирлиги “Украинага отилган ракеталардан бири хавфсизлик хизматлари жойлашган кўчага тушди. Президент Зеленескийнинг офиси ҳам шу атрофда жойлашган” деб баёнот берди.
Бу ҳужумлар Қрим кўприги портлатилишига жавоб тариқасида Россия томонидан берилгани айтилмоқда.