Сербияда илк ҳижобли депутат


  • 26 Августь, 2020
  • 449

Сербияда илк бор ҳижобли аёл депутат бўлди. Депутат бўлиб сайланган Мисала Праменкович интервьюсида “Сербиядаги бутун аёлларнинг овози бўламан. Чунки адолат ва ҳуқуқ фақат бир қатлам учун бўлса, бу дискриминация бўлади” деди. Асосий эътиборни оила қадриятларига қаратишини билдирган Праменкович “Дискриманициянинг барча турига қарши чиқаман” деди.

Сербиядаги мусулмон босняк аҳолиси зич жойлашган Санжак минтақасининг энг йирик шаҳри бўлган Нови Пазарда таниқли ўқитувчи бўлган доктор Мисала Праменкович Адолат ва тинчлик партиясидан депутатликка сайланди.


Бошқа мақолалар