- 2021-09-21
Нью-Йорк шаҳар ҳокимлигига номзод ва шаҳар молиявий назоратчиси Брэд Ландер қўпол усулда ҳибсга олинди. Ландер суддан бир муҳожир айбланувчини олиб чиқишга уринган эди.
АҚШ президенти Трампнинг муҳожирларга қарши сиёсатлари ортидан мамлакатдаги инқирозлар тўхтамаяпти. Нью-Йоркда муҳожир айбланувчини суддан олиб чиқишга уринган шаҳар ҳокимлигига номзод ва молиявий назоратчи Брэд Ландер ҳибсга олинди. Полициячилар томонидан унинг куч билан олиб кетилиши эътиборни тортди.
Нью-Йоркдаги муҳожирлик суди олдида АҚШнинг Муҳожирлик ва Божхона назорати (ICE) агентлари Ландерни ҳибсга олишди. Ландер муҳожир айбланувчини суддан олиб чиқар экан, ниқобли ICE ходимларининг аралашувига дуч келди.
Ландер уларга “АҚШ ватандошларини ҳибсга олиш ваколатингиз йўқ”, деб эътироз билдирди ва айбланувчи учун суд қарорини талаб қилди.