Эроннинг Шомга қарши тўнтариш режаси фош бўлди


  • 11 Февраль, 2025
  • 28

Эроннинг Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси генераллари ва Асад режими юқори даражали қўмондонлари Нажафда махфий учрашув ўтказиб, Шомга қарши тўнтариш режасини муҳокама қилишди. Ушбу хиёнаткор режага террор ташкилотлари – ПКК, ДАИШ, Ҳашд аш-Шааби ва Ҳизбуллоҳнинг ҳам дастак бериши режалаштирилган.

Шиа Ҳилоли лойиҳасининг энг стратегик нуқталаридан бири бўлган Сурияни йўқотган Эрондан қасос ҳаракати. Ўтган ҳафта ичида Нажафлик бир Шиа тадбиркорига тегишли виллада ўтказилган йиғилишда Эроннинг охирги Шом элчиси бўлган собиқ Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси қўмондонларидан Бош генерал Ҳусайн Акбарий бошчилигида тўрт кишилик ҳарбий кенгаш иштирок этди. Йиғилишда Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси қўмондонларидан Амир Али Ҳожизода ва Теҳрон махсус разведка операциялари раҳбари ҳам иштирок этди.

Асад режими ағдарилганидан кейинги юқори лавозимли қўмондонлар – Бош генерал Асад ал-Али, Бош генерал Муҳаммад Ҳулуф, Бригадир генерал Адил Серҳан, Бригадир генерал Абдуллоҳ Манаф ал-Ҳасан ва Бригадир генерал Муҳаммад Сермани ҳам йиғилишда қатнашди. Йиғилишда Суриянинг янги президенти Аҳмад Шарага қарши суиқасд масаласи муҳокама қилинди.

Нажафдаги юқори даражадаги Эрон ва Суриялик собиқ режим генераллари тўнтариш йиғилишида бир қанча қарорлар қабул қилинди. Эрон разведкаси ташаббуси билан ўтказилган икки кунлик муҳокамадан сўнг ҳаракат йўналиши белгилаб олинди. Эрон томонидан аввало Сувейда, Лазқийя, Тартус, Ҳумус, Раққа, Ҳасака ва Дайр аз-Зор ҳудудларида диний ва этник зиддиятларни кучайтириш топширилди. Суриялик генералларга Дайр аз-Зор – ал-Букамал ва Ҳасака – ал-Қоим – Рабиа – Маликия йўналишларидан қурол, ўқ-дори, террорчи ва логистика ёрдами берилишини Эронлик генераллар ваъда қилишди. Ғарб томонда эса керакли нарсаларнинг барчаси Ҳумус – Қусайр ва денгиз орқали Тартус ва Лазқийя шаҳарларидан етказиб берилиши айтилди.

Друзлар билан исён ташкил қилиш бўйича музокаралар давом этаётгани қайд этилди. Эронлик генераллар ПКК билан барча масалалар бўйича келишувга эришганликларини ва Сурияда тез орада кутилмаган воқеалар содир бўлишини маълум қилишди. Асад генераллари ҳам ПКК билан алоқалар давом этаётганини ва ҳар қандай ҳамкорликка тайёр эканликларини билдирди. Шунингдек, Лазқийя, Жабал Алавийюн, Саҳил ва Тартус ҳудудларида 50 дан ортиқ омбор ва кўплаб махфий ҳужайралар қўзғолонга тайёрланаётгани маълум қилинди.

Суриянинг ағдарилган ҳарбий раҳбарлари ва Эронлик зобитлар айниқса Алавий – Нусайрий ҳудудларида ер ости ҳужайраларини барпо этиш, кучли алоқа тизими ташкил қилиш, қурол ва ўқ-дори тақсимотини амалга ошириш, ҳамда буйруқ-бошқарув тизимини шакллантириш бўйича келишувга эришишди. Эронлик генераллар Ливанда Ҳизбуллоҳ ва Ироқда Ҳашд аш-Шааби ҳаракати беқарорликни вужудга келтириш жараёнида жуда фаол рол ўйнашини таъкидлашди.

Йиғилишда қабул қилинган қарорга кўра, ҳозирда Ироқда сақланаётган ва 14 йил давомида Сурияда Асадни қўллаб-қувватлаш учун жанг қилган Тожик, Афғон ва Покистонлик шиа жангарилари ПКК ҳудудлари орқали Сурияга киритилади. Зайнабийюн ва Фотимийюн жангарилари тўлиқ қуролланган ҳолда урушга тайёрланади.

Шунингдек, Лазқийя денгиз йўли Кипрнинг грек қисмидан қурол, террорчи ва ўқ-дори ташиш учун ишлатилади. Ливан фронтида эса Ҳизбуллоҳ бу етказиб беришни қуруқлик орқали амалга оширади ва беқарорлик жараёнининг асосий қисми бўлади.

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси генераллари Сурияда беқарорлик вужудга келтириш халқаро аралашув эҳтимолини оширишини, АҚШ ва коалиция кучлари ПКК эгаллаган ҳудудни мустаҳкамлаши ҳамда ғарбда друз ва Алавий – Нусайрийлар марказий исёнларидан фойдаланишини таъкидлашди.

Нажаф йиғилишида муҳокама қилинган яна бир муҳим масала Сурия президенти Аҳмад Шарага қарши суиқасд уюштириш бўлди. Эрон разведкаси бу борада барча имкониятларни кўриб чиқиши, айниқса ички хиёнатчилар ва ДАИШ террор ташкилотидан максимал фойда олиш режалаштирилгани ҳам йиғилиш мавзулари қаторида бўлди.


Бошқа мақолалар