- 2020-11-03
Италиянинг Оллолаи қишлоғида маҳаллий ҳокимият ўн йиллар давомида туб аҳолининг кўчиб кетишидан кейин хорижликларни бу ерга кўчиб келишга жалб қилиш учун янги лойиҳа бошламоқда. Маҳаллий ҳокимият эски уйларни 1 евро, яъни 500 тенгедан сал кўпроққа сотмоқда.
Тоғли минтақа орасида яширинган ушбу қишлоқ худди расмга ўхшайди. Бу ерда тегинилмаган табиат, тоза тоғ ҳавоси ва тинчлантирувчи манзара мавжуд. Бу жой катта шаҳарнинг ғала-ғовуридан қутулишни орзу қиладиганлар учун жуда мос.
Қишлоқ денгизга яқин жойлашгани учун иқлими жуда ёқимли. Кўплаб уйлар тарихий марказда жойлашган бўлиб, ўзининг такрорланмас характерига эга. Ушбу эски бинолар қачонлардир фермер ва подачиларга тегишли бўлган. Уй деворлари эса табиий маҳаллий гранитдан ишланган.
Баъзи уйлар таъмирдан чиқарилиб, замонавий қулайликлар билан жиҳозланган. Фақатгина кўчиб келиб яшайверса бўлади.
Ҳозирда шаҳарча мэри хориждан кўчиб келувчилар орасидан америкаликларни афзал кўрмоқда.
Мэр Франческо Колумбу: “Биз кўпроқ америкаликлар кўчиб келишини истаймиз ва эътиборимизни шунга қаратамиз. Биз, албатта, бошқа ўлка ватандошларининг лойиҳада иштирок этишига қаршилик қила олмаймиз. Лекин АҚШлик ватандошлар учун расмийлаштириш жараёни тезлаштирилган шаклда бўлади. Улар қишлоқни қайта жонлантиришга ёрдам беради деб умид қиламиз”, деди.
Бошқа ўлка ватандошлари, жумладан қозоғистонликлар ҳам ушбу лойиҳада иштирок этишлари мумкин.
Маҳаллий ҳокимият ҳар бир кўчиб келувчи киши ўзига мосини танлаши учун бир нечта вариантларни тақдим қилади: мобил турмуш тарзида яшовчилар учун текин вақтинчалик уй, таъмирталаб бўлган уйлар 1 евро нархга ва нархи 100 минг евро бўлган кўчиб киришга тайёр уйлар.