China Henan Aviation Group Туркистон аэропортини ривожлантиради


  • 19 Март, 2025
  • 26

Қозоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, Транспорт вазири Марат Карабаев Пекин шаҳрида China Henan Aviation Group бош директори ўринбосари Цяо Чанген билан Туркистон аэропортини ривожлантириш бўйича қўшма лойиҳа юзасидан музокаралар ўтказди.

Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Туркистон вилояти ҳокимлиги аэропортни ривожлантириш ишларида фаол иштирок этади.

Маълумотларга кўра, 2024 йил сентябрь ойида Остона шаҳрида Туркистон вилояти ҳокимлиги ва Вьетнамнинг Sovico Group авиаҳолдинги ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган. Sovico Group Qazaq Air авиакомпаниясини сотиб олган хорижий инвестор ҳисобланади.

Ишончли бошқарув шартномаси тузилгандан сўнг, йўловчи ва юк ташиш авиақатновлари сони ошиши, йўловчи ва юк айланмаси ўсиши, шунингдек, аэропорт Sovico Group бошқарувига ўтганидан кейин уч йил ичида фойда келтириши кутилмоқда. Инвестор бир неча йил ичида 20 та Boeing 737 Max 8 ёки Airbus A321 самолётларини харид қилиш мажбуриятини олган.

Транспорт вазирлиги: “Sovico Group иштирок этиш масаласи кун тартибидан тушмайди, лойиҳа рақобат муҳитида амалга оширилади. Шу билан бирга, Хитойлик ҳамкорлар мамлакатдаги сайёҳлик жойларига кириш имкониятини яхшилаш мақсадида кичик авиацияни ривожлантиришга қизиқиш билдирмоқда”, – деб маълум қилди.

HNCA – 2011 йилда ташкил этилган ва Хэнань вилоятида жойлашган Хитой давлат компанияси. У фуқаролик авиацияси соҳасида инвестиция ва ривожлантириш фаолияти билан шуғулланади, жумладан, авиақатновлар, логистика, авиация ишлаб чиқариши ва инфратузилмага йўналтирилган лойиҳаларни амалга оширади.

HNCA қуйидаги йўналишларда фаолият юритади:

Ҳаво транспорти ва логистика – авиапассажир ва юк ташиш ривожланишига инвестиция киритиш.

Умумий авиация – кичик авиацияни ривожлантириш, учувчиларни тайёрлаш ва енгил самолётлар инфратузилмасини ташкил этиш.

Молиявий инвестициялар – авиация секторини қўллаб-қувватлаш учун турли инвестиция лойиҳалари.

Авиация ишлаб чиқариши – авиация қисмлари ва ускуналарини ишлаб чиқариш.

Авиация инфратузилмаси – аэропортларни қуриш ва модернизация қилиш.


Бошқа мақолалар