- 2014-03-12
АҚШнинг Флорида штатида Жайтан Гилдер исмли ўғри, люкс зеб-зийнат дўконига НБА ўйинчисининг ёрдамчиси сифатида кириб, 769 минг долларлик сирғалар ва 575 минг долларлик узукни ўғирлади. Ҳодимларни чалғитиб, қочган Гилдер қисқа муддат ичида қўлга олинди. Полиция томонидан ўтказилган рентген текшируви натижасида сирғалар ўғрининг ошқозонида эканлиги аниқланди. Бир неча кун давомида шифохонада кузатув остида сақланган Гилдер, зеб-зийнат буюмларини табиий йўллар билан чиқарди. Мутахассислар томонидан текширилган сирғалар дўконга қайтарилди.
АҚШнинг Флорида штатида ўғирлаб, кейин эса ютиб юборилган тахминан 769 минг долларлик сирғалар дўконга қайтарилди. Орландо полициясининг "X" платформасидаги расмий саҳифасида, 26 февраль куни машҳур зеб-зийнат дўконида содир этилган ўғирлик юзасидан олиб борилган тергов ҳақида баёнот берилди.
Баёнотга кўра, Жайтан Гилдер исмли ўғри, дўкондаги эксклюзив коллекция зеб-зийнатларини кўриш мақсадида ўзини Америка Баскетбол Лигасида (NBA) ўйнаган баскетболчининг ёрдамчиси сифатида кўрсатган. Ундан сўнг, ҳодимларни чалғитиб, тахминан 769 минг долларлик сирғалар ва 575 минг долларлик узук билан қочиб кетган.
Маълумотларга кўра, Гилдер машинасида қочган, лекин қисқа вақт ичида қўлга олинган. Унга ўтказилган рентген текшируви натижасида у ўғирлаган сирғалар ошқозонида эканлиги аниқланган.
Полиция баёнотида ўғрининг бир неча кун мобайнида шифохонада кузатув остида бўлгани ва зеб-зийнат буюмларини табиий йўллар билан чиқаргани таъкидланди. Маълум бўлишича, текширувдан сўнг, ушбу сирғалар расман дўконга топширилган.