Фазо саёҳати расман бошланди


  • 13 Сентябрь, 2024
  • 45

Дунёда илк бор оддий ватандошлардан иборат экипаж тарафидан амалга оширилган фазо саёҳати бошланди. АҚШлик фазо ширкати “SpaceX” бошчилигида амалга оширилган тадбир “Polaris Dawn” номи билан аталди.

“SpaceX” тарафидан қўл урилган ва 4 нафар оддий граждан экипажни Ернинг пастки орбитасига етказган “Polaris Dawn” энг критик нуқтасига келди. Ушбу парвознинг ҳомийси бўлган миллиардер бизнесмен Жаред Айзекман, ҳарбий учувчи Скотт Потит ва “SpaceX” муҳандислари Анна Менон билан Сара Гиллис 732 км баландликда тарихнинг илк хусусий фазо сайёҳлигини бошлади. “SpaceX” ишлаб чиқарган фазо скафандрларини кийган жамоа “Dragon” капсуласининг қопқоғини очиб, фазога қадам ташлади. 4 кишилик гуруҳнинг тахминан 2 соатлик саёҳати давомида бир қатор илмий тажрибалар ўтказиши белгиланган.

“Polaris Dawn” тадбирининг 4 кишилик экипажини ташувчи “Dragon” капсуласи 10 сентябрь куни “SpaceX”га қарашли “Falcon-9” ракетаси билан Флоридадаги Кеннеди фазо станциясидан муваффақиятли учирилган эди. Фазога учиш ва радиациянинг инсон соғлигига таъсири борасида тадқиқотлар олиб борадиган экипаж 36 та тадқиқот ва тажриба ўтказиши билдирилганди. Парвоз давомида “Starlink” спутникларининг лазер асосли алоқа тизимлари ҳам тестдан ўтказилади.

1965 йилдан буён фақат профессионал астронавтлар тарафидан амалга оширилаётган фазога учишлар фазо тадқиқотларининг энг хавфли вазифаси сифатида маълум эди. Тўрт нафар тажрибасиз ва ҳарбий тайёргарлиги бўлмаган одамнинг парвози хусусий секторнинг фазо тадқиқотларидаги ролини орттириши мумкин.


Бошқа мақолалар