АҚШнинг ўқ-дорилари камайди


  • 23 Май, 2026
  • 12

АҚШнинг Тайванга қаратилган 14 миллиард долларлик қурол сотувини вақтинча тўхтатгани ҳақидаги баёноти Вашингтон–Пекин йўналишида тарангликни қайтадан кун тартибига олиб чиққан бир пайтда, Хитой ўз “қатъий позициясини” таъкидлади, Тайван эса расмий сиёсат ўзгариши тўғрисида маълумотга эга эмаслигини билдирди.

АҚШ ҳарбий-денгиз флоти учун масъул мусташар Хунг Цао, Сенат Бюджет қўмитасининг йиғилишида Тайванга ҳарбий қурол сотилиши масаласини баҳолади. Цао, Тайванга йўналтирилган 14 миллиард долларлик қурол сотуви ҳақидаги саволга, “«Достонвор Ғазаб» (Epic Fury) операцияси учун эҳтиёж сезадиган ўқ-дориларимиз қўлимизда мавжуд эканига ишонч ҳосил қилиш мақсадида танаффус қиляпмиз (вақтинча тўхтатяпмиз)”, деб жавоб берди.

Шунингдек Цао, маъмурият зарур деб ҳисоблаган вақтда хорижга ҳарбий маҳсулотлар сотишни давом эттиришини таъкидлади. Тайван расмийлари мавзуга доир берган баёнотида, ҳозирда АҚШнинг мамлакатга қурол сотиш сиёсатидаги ўзгаришлар ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмасликларини қайд этдилар.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Го Цзякунь ҳам Вашингтоннинг Тайванга қурол сотишига қарши мамлакатининг позицияси “изчил, аниқ ва қатъий” эканини ифода этди. АҚШ президенти Дональд Трамп, 21 май куни дипломатик тамойилларга зид равишда Тайван раҳбари Лай Цинде билан эҳтимолий қурол сотуви масаласида учрашишини эълон қилган эди.


Бошқа мақолалар