- 2013-08-15
Шимолий Корея бошчиси Ким Чен Ин ўлка аҳолисига хот-дог ейишни тақиқлаб, ажрашмоқчи бўлган жуфтларни қамоққа олишга буйруқ берди.
40 ёшли раҳбарга кўра, машҳур фаст-фуд жуда ғарбий ҳисобланиб, хот-дог тановул қилиш энди давлатга хиёнат деб баҳоланади.
Шимолий Корея аҳолиси энди кўчада хот-дог сотгани ёки уйда тайёрлагани учун қўлга олиниб, меҳнат лагерига жўнатилиши мумкин.
Ўлкада бундан ташқари, будэ-ччигэ сотиш ҳам тақиқланди. Бу аччиқ корейс-америка таоми бўлиб, шўрва, корейс қалампир пастаси, кимчи, ловия ва колбасадан тайёрланади.
Ушбу чоралар ўлкага кириб келаётган капиталистик маданиятни оммалашиб кетмаслиги учун татбиқ этилди.
Янги чиқарилган буйруқлардан бири бу – ажрашишни истаган жуфтликларнинг ҳар иккаласига олти ойгача қамоқ жазоси беришдир. Чунки никоҳни бузиш жамиятга қарши ҳаракат ҳисобланади.
Авваллари фақат ажрашишни хоҳлаган тараф жазолантириларди.