Исроил Эрон ракеталарини тўхтата олмади


  • 18 Июнь, 2025
  • 32

Эрон анъанани бузмади — ҳужумларни яна тун вақтида амалга оширди. Исроил мудофаада самарасиз бўлди, шаҳар марказига тушган ракеталар ёнғин келтириб чиқарди. "Исраэл Хайом" газетаси дастлабки маълумотларга асосан камида иккита ракета Қуддусга ва Тель-Авив яқинидаги Шарон ҳудудига тушганини хабар берди. "Вашингтон Пост" нашри эса АҚШ ва Исроил расмийларига таяниб, Исроил ўзини Эроннинг ҳужумларига қарши атиги 10–12 кун мудофаа қила олиши мумкинлигини маълум қилди.

Исроил томонидан 6 кун олдин Эроннинг пойтахти Теҳронга қилинган ҳужумлардан сўнг уруш ўзаро зарбалар билан давом этмоқда. Эрон ярим тундан сўнг Исроилдаги муҳим нуқталарни нишонга олди.

Исроил ҳаво мудофаа тизимлари Эрондан учирилган ракеталарга қарши курашда самарасиз бўлди. Айрим ракеталар шаҳар марказига тушгани, натижада ёнғин келиб чиққани ва бинолар зарар кўргани айтилмоқда.

Исроил армияси радиоси хабар беришича, баъзи манбаларга кўра Эронга тегишли бир неча ракета Исроилга тушган. Армия радиоси ракеталарнинг аниқ қаерга тушганини айтмаган бўлса-да, "Исраэл Хайом" газетаси дастлабки маълумотларга кўра камида иккита ракета Қуддусга ва Тель-Авив яқинидаги Шарон ҳудудига тушганини қайд этди.

"Канал 12"нинг хабарига кўра, Эроннинг ракета ҳужумлари натижасида Исроилнинг марказий қисмидаги бир бино зарар кўрган, ёнғин чиққан 20 та автомобилга ўт ўчирувчилар аралашган. Хабарда қайд этилишича, шимолий ҳудуддаги бир бино устидан ракета бўлаклари тушган, очиқ майдонларга эса Эрон ракеталари ёки уларнинг парчалари тушиши натижасида кўплаб ёнғинлар келиб чиққан.

Шунингдек, "Вашингтон Пост" нашри АҚШ ва Исроил расмийларига таяниб, Исроилнинг Эрон ҳужумларига қарши ўзини атиги 10–12 кун мудофаа қила олиш учун етарли ракета захирасига эгалигини маълум қилди. Исроилнинг "TheMarker" газетаси эса ҳар бир ҳужум тўлқинини қайтариш Исроилга 287 миллион долларга тушаётганини иддао қилди.

Исроил 13 июнь куни Эроннинг турли шаҳарларидаги ядровий объектлар ва ҳарбий раҳбариятга қарши кенг қамровли ҳужумлар уюштирди. Бу ҳужумларда Эрон бош штаб раиси, Инқилобий гвардиялар бош қўмондони ва айрим юқори лавозимли командирлар, шунингдек, 9 нафар ядровий олим ҳалок бўлди. Жами қурбонлари сони 224 нафар деб эълон қилинди.

Эрон армиясининг Исроилга қарши баллистик ракеталар билан амалга оширган жавоб зарбасида 300 тагача ракета учирилиб, Исроилнинг "Темир қубба" мудофаа тизими, шунингдек, ҳужумни қайтаришда иштирок этган америкаликлар томонидан жойлаштирилган Patriot ва THAAD тизимлари тешиб ўтилди. Ҳужум натижасида:

Тель-Авивдаги ҳукумат кварталида жойлашган Исроил мудофаа армияси (ЦАХАЛ) биноси йўқ қилинди. У ерда Исроил армияси қўмондонлари ва сиёсий раҳбарлар бўлган.

Исроил Миллий хавфсизлик вазирлиги биносига ҳам ракета урилиши қайд этилди.

Илмий-ядровий тадқиқот марказларига зарба берилди.

Жами 24 киши ҳалок бўлгани, 500 нафардан ортиқ киши яралангани айтилди.


Бошқа мақолалар