- 2022-12-06
Исроил билан Эрон ўртасидаги уруш давом этаётган бир пайтда, Россиядан бу можарога оид яна бир диққатга сазовор баёнот берилди. Путиннинг Ҳоманаий ҳақидаги фикрларидан сўнг, Кремль матбуот котиби Песков шундай деди:
"Эронда режимни алмаштириш мумкин эмас. Бу ҳақида гапиришнинг ўзи ҳам қабул қилиниб бўлмайдиган ҳолат."
У Ҳоманаийга қилиниши мумкин бўлган ҳар қандай суиқасд “Пандоранинг қутисини очиш” билан баробар бўлишини таъкидлади.
Исроил томонидан бошланган “Кўтарилаётган арслон” амалиёти доирасида Эрон ҳужумга учради. Аммо жавоб тариқасида Эрон “ўтиб бўлмайди” деб баҳоланган ҳаво мудофаа тизимини енгиб ўтди. Исроилнинг “Темир Қубба”си илма-тешик бўлди ва можаро янада кучайди.
Ҳар икки томон ҳар куни миллионлаб доллар маблағ сарфламоқда, омборларидаги ракета ва қуролларни ишлатмоқда.
Исроил армияси бир неча бор Эрон пойтахти Теҳронга ҳаво ҳужумлари уюштирганини билдирди. Ҳужумларда ракета ишлаб чиқариладиган саноат ҳудудлари ҳам нишон қилинган.
Эрон эса ўз навбатида Исроилнинг Беэршева шаҳрига баллистик ракеталар билан зарба берди. Бу ракеталар Нажаф чўли яқинидаги Димона ядровий мажмуаси атрофига ҳам тушган.
Кеча Путин Исроилнинг Эронга ҳужумига тўхталиб, “Бу жуда нозик масала. Лекин менимча, ечим топиш мумкин”, деди.
Ундан Исроил Ҳоманаийни ўлдирса, Россия қандай жавоб қайтаради, деб сўралганда, “Бундай нарсани муҳокама қилишни ҳам истамайман”, деди.