- 2017-09-14
Хитойнинг Ҳунан вилоятида ақл бовар қилмас воқеа содир бўлди. Қорин оғриғидан шикоят қилган 33 ёшли эркак шифохонага ётқизилди ва унинг қорнидан чиққан нарса шифокорларни лол қолдирди. Ўлим хавфи юқори бўлгани боис бемор шошилинч равишда жарроҳлик амалиётига олинди.
Ҳунан тиббиёт университети клиникасида ўтказилган текширувлар давомида бегона жисм беморнинг ошқозонини тешиб, қорин бўшлиғига ўтиб кетгани аниқланди. Шифокорлар зудлик билан амалга киришиб, беморни операция қилишга қарор қилишди.
Жарроҳлик пайтида шифокорлар эркакнинг қорнида ҳаракатланаётган тирик илон балиғини (угорсимон балиқ) аниқлашди. Балиқ ички аъзолар орасида юзиб юрарди. У ушлаб чиқарилганда, йўғон ичакнинг шикастланган қисми тикиб қўйилди. Инфекция хавфини камайтириш мақсадида қорин бўшлиғи тузли сув билан ювилди.
Илон балиқ қандай қилиб беморнинг ичига кириб олгани ҳақида батафсил маълумот берилмаган бўлса-да, бемор тўлиқ тикланиб, шифохонадан жавоб берилди.