- 2016-07-01
Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғонга Францияда қозоқ миллий сози дўмбира ҳадя қилинди.
Бош вазир Эрдўғон Европа турк демократлар бирдамлиги (UETD)нинг 10 йиллигк тантаналарига қатнашиш учун Париждан Лионга борди. Эрдўғон Париж элчихонасида ўтказилган нонушта йиғинидан чиқишда Париж Қозоқ-турк ташкилотининг ҳадя қилган қозоқ миллий либоси бўлган чопонни кийди. бундан ташқари, Эрдўғонга қозоқларнинг миллий чолғу асбоби дўмбира ҳам ҳадя қилинди.
Эрдўғон ва у билан бирга бўлган ҳайъат Париждаги учрашувларни ниҳоялагач, Лион шаҳри томон йўлга чиқди. Лионда 22 минг кишилик Евроэкспо залида ўтказиладиган UETDнинг 10 йиллик танталарида иштирок этади.
Туркия Бош вазири Эрдўғонга аёли Амина Эрдўғон, қизи Сумаййа Эрдўғон ва ўринбосари Амруллоҳ Ишлар, Ёшлар ва спорт ишлари вазири Акиф Чағатой Қилич, Европа бирлиги ва бош музокарачи Мавлуд Човушоғли, Миллий мудофаа вазири Исмат Йилмаз ҳамда собиқ Европа бирлиги вазири Эгемен Бағиш шериклик қилмоқда.