Ўзбек чегарачилари икки қирғизистонликни отиб ўлдирди


  • 2 Сентябрь, 2025
  • 14

15 август куни Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон чегаралари туташган ҳудудда икки қирғизистонлик отиб ўлдирилди.

Ўзбекистон томони маълумотига кўра, чегара наряди икки номаълум шахсни тўхтатмоқчи бўлган. Улар буйруққа бўйсунмаганидан кейин қурол ишлатилган. Натижада ҳар икки киши ўқдан ҳалок бўлган.

31 август куни марҳумларнинг қариндошлари Ўзбекистонга бориб шахсини тасдиқлади.

1 сентябрь куни “Баймак” назорат-ўтказиш пункти орқали икки қирғизистонликнинг жасадлари қирғиз томонига топширилиб, Кербен шаҳри моргига экспертиза учун олиб борилди.

Ўзбекистон расмийлари, шунингдек, ҳалок бўлганларга тегишли учта от ва чатирни Қирғизистонга қайтаришга тайёр эканини билдиришди.

Қирғизистон чегара хизмати маълум қилишича, марҳумлар Чотқол тумани Айғир-Жал қишлоғидан бўлган.


Бошқа мақолалар