Ўзбекистонга 240 миллион доллар кредит


  • 15 Январь, 2019
  • 406

Европа тараққиёт банки Ўзбекистондаги Талимаржон иссиқлик электр станциясининг газ трубинаси қурилиши учун 240 миллион долларлик кредит беради.

Банк Ўзбекистоннинг электр ишлаб чиқариш ва тарқатиш давлат ижрочиси бўлган “Ўзбекэнерго”га давлат кафолати билан берадиган кредити ўлканинг жанубидаги Талимаржон иссиқлик электр станциясидаги 900 мегаватт кучидаги газ трубинаси қурилиши ва бунга боғлиқ ишларга сарфланади. Лойиҳада ЕТБнинг кредити билан бирга Ўзбекистон тараққиёт фондининг манбалари ва Осиё тараққиёт банкининг кредитларидан ҳам фойдаланилади.

Лойиҳа қиш ойларида электр муаммосига дуч келадиган Ўзбекистоннинг энергия етказиб бериши орттирилишига ҳисса қўшади.


Бошқа мақолалар