- 2015-05-22
ПСЖ футболчиси Усман Дембеле ўтган мавсум натижаларига кўра “Олтин тўп” мукофоти билан тақдирланди.
Маросим France Football журнали томонидан ташкил этилди ва Париждаги Шатле театрида ўтказилди.
Дембеле ўз клуби билан биргаликда тарихий ғалабани қўлга киритди: Чемпионлар Лигаси, Франция Лигаси 1, Франция Кубоги ва Суперкубогини ютди.
Мукофот учун номзодлар орасида “Барселона”нинг ярим ҳимоячиси Ламин Ямал ҳам бор эди. У эса “Энг яхши ёш футболчи” номинациясини қўлга киритди.
Аёллар орасидаги “Олтин тўп” эса “Барселона” ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Айтана Бонматига насиб этди. У бу мукофотни учинчи маротаба қўлга киритди.
Маросим давомида қуйидаги номинациялар бўйича мукофотлар топширилди:
“Олтин тўп” – Усман Дембеле (ПСЖ, Франция)
Аёллар орасида “Олтин тўп” – Айтана Бонмати (“Барселона”, Испания)
Энг яхши эркак футбол клуби – ПСЖ (Франция)
Энг яхши аёл футбол клуби – “Арсенал” (Англия)
Энг яхши эркак тўпурар – Виктор Дьёкереш (“Спортинг”/“Арсенал”, Швеция)
Энг яхши аёл тўпурар – Эва Пайор (“Барселона”, Польша)
Энг яхши эркак дарвозабон – Джанлуиджи Доннарумма (ПСЖ/“Манчестер Сити”, Италия)
Энг яхши аёл дарвозабон – Ханна Хэмптон (“Челси”, Англия)
Энг яхши эркак мураббий – Луис Энрике (ПСЖ)
Энг яхши аёл мураббий – Сарина Вигман (Англия терма жамоаси)
Энг яхши 21 ёшгача эркак футболчи – Ламин Ямаль (“Барселона”, Испания)
Энг яхши 21 ёшгача аёл футболчи – Вики Лопес (“Барселона”, Испания)
Бундан аввал статистика портали Opta Analyst 2024/25 мавсумида “Олтин тўп” соҳиби ким бўлишини аниқлаган эди. Хабарларда асосий номзод сифатида “Пари-Сен Жермен” ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Усман Дембеле кўрсатилган.
Мукофот 2024 йил 1 августдан 2025 йил 13 июлгача бўлган даврдаги чиқишлар асосида берилади ва бу давр клублар орасидаги жаҳон чемпионатини ҳам ўз ичига олади.