- 2022-02-18
Украинадаги махсус ҳарбий бўлинмаларнинг бошида бўлган Россия ҳаво кучлари қўмондони Сергей Суровикин вазифасидан олинди. Унинг ўрнига энг юқоридаги шахс келтирилди. Россия бош штаб раҳбари Валерий Герасимов Украинадаги бўлинмаларга қўмондонлик қилиш учун тайинланди.
Россия мудофаа вазирлиги рус армиясининг қўмондонлигини кучайтириш ва ҳарбий бўлинмалар орасидаги алоқани мустаҳкамлаш учун ушбу тайинлов амалга оширилганлигини билдирди.
Махсус ҳарбий амалиёт даврида Герасимовга ҳаво кучлари қўмондони Сергей Суровикин, пиёда қўшинлар қўмондони Олег Салюков ва бош штаб қўмондони ёрдамчиси Алексей Кимлар ўринбосар бўлди.
Валерий Васильевич Герасимов 1955 йили Россияга қарашли Волга федерал бўлинмасининг географик ҳудуди ичидаги Татаристон республикаси пойтахти Қозонда дунёга келган.
2012 йил 9 ноябрда Россия президенти тарафидан Бош штаб раҳбарлигига тайинланди.