Италияда уйлар бир еврога сотилади


  • 28 Ноябрь, 2019
  • 572

Сицилия оролидаги 3 минг 800 аҳолиси бор Бивона қишлоғида эгалари тарк этиб кетган уйлар 1 еврога сотилади. Иш имконлари кам бўлган қишлоқда аҳоли сўнгги 40 йилда ярмига камайиб кетган.

Италияда аҳоли сонини кўпайтириш мақсадида “1 еврога уй” сотаётган қишлоқларга яна бир қишлоқ қўшилди. Сицилия оролидаги Бивона қишлоғи эгалари тарафидан тарк этилган уйларни қайта таъмирлаш шарти билан 1 еврога сотмоқда.

Бивонада иш топиш қийинлиги сабабли ёшлар катта шаҳарларга кўчиб кетиши оқибатида қишлоқ аҳолиси сўнгги 40 йилда ярмига камайиб кетган. Бивона ҳокимиятидан CNNга берилган интервьюда 1 еврога уй лойиҳаси орқали қишлоқни “16-асрдаги олтин даврларига қайтариш” мақсад қилинган.

Ҳокимият сотувга чиқарилган уйларнинг тафсилотлари ва фотосуратларини яқинда http://www.comune.bivona.ag.it/ интернет саҳифасида эълон қилади. 1 евролик уйни сотиб олиш учун 2500 евро депозитга қўйиш, бундан ташқари тўлиқ қайта таъмирлаш ишларини амалга ошириш керак. Уйларни сотиб олган харидорлар 3 ой ичида қайта таъмирлаш лойиҳаларини тақдим этишади ва бу ишларни 3 йил ичида ниҳоясига етказади. Акс ҳолда қўйган депозитини йўқотади.


Бошқа мақолалар