- 2025-10-21
 
АҚШ президенти Нигерияни Христианлик йўқ қилинмоқда деб иддао қилиб, ҳарбий 
аралашув ва ёрдамни тўхтатиш билан таҳдид қилди. Трамп: "Биз тез ва шафқатсизларча ҳужум қиламиз", деди.
АҚШ президенти Дональд Трамп Христианларнинг ўлдирилишига рухсат бермоқда деб иддао қилган Нигерияга таҳдид қилди. АҚШ Нигерияга қарши ҳарбий ҳаракат амалга оширишини айтган Трамп: "Мен бу ердан Мудофаа вазирлигимизга эҳтимолий ҳарбий ҳаракатга тайёргарлик кўришни буюраман. Агар ҳужум қилсак, бу тез, шафқатсиз ва ёқимли бўлади. Огоҳлантириш: Нигерия ҳукумати тез ҳаракат қилиши керак", деди. Нигерия президенти Бола Аҳмед Тинубу эса: "Мен бу иддаоларни рад этаман", деб жавоб берди.