Россия ўт очишни тўхтатади


  • 6 Январь, 2023
  • 39

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Россия президенти Владимир Путин ва Украина бошчиси Владимир Зеленский билан гаплашганидан кейин Кремль украиналикларнинг рождество маросимларида бемалол иштирок эта олиши учун икки кунлик ўт очишни тўхтатиш эълон қилганини билдирди.

Туркия президенти Эрдўғон Путин ва Зеленский билан телефон орқали гаплашиб, иккиси орасида воситачиликка тайёрлигини билдирганди. Мулоқотдан кўп ўтмай Россиядан ўт очишни вақтинча тўхтатиш қарори келди.

Россия президенти Путин Россия мудофаа вазирлигига Украинада 6 январь соат 12:00 дан бошлаб 36 соат муддатга ўт очишни тўхтатишга кўрсатма берди.

Путиннинг фронт чизиғида кўплаб православ ақидасига мансуб кишилар борлигига асосланиб, ўт очишни тўхтатганлигига эътибор қаратилиб, тўқнашув жойларида православларга рождество маросимида қатнашишга имкон берилгани айтилди.


Бошқа мақолалар