- 2019-09-10
Шанба куни АҚШнинг Род-Айленд штатидаги Провиденс шаҳридаги Браун университетида
содир бўлган отишмада икки талаба, жумладан ўзбекистонлик Муҳаммадазиз Умурзоқов ҳалок бўлди.
"У жуда меҳрибон ва ақлли эди. Унинг нейрохирург бўлиш ва одамларга ёрдам бериш учун катта орзулари бор эди. У ҳар томонлама оила учун намуна бўлиб қолади", — дейилади мурожаатда.
Америка-Ўзбекистон Ассоциацияси ҳам фожиа муносабати билан Муҳаммадазиз Умурзоқовнинг яқинларига таъзия изҳор этди. Хабарларга кўра, у АҚШда ўсган ва Виржиния штатининг Мидлотиан шаҳридаги мактабни тамомлаган.
Отишма натижасида тўққиз киши ҳам жароҳатланди, улардан бири касалхонадан чиқарилган, иккинчиси эса оғир, аммо барқарор аҳволда.
Расмийлар маълум қилишича, қуролланган эркак (Род-Айленд) штатининг Провиденс шаҳридаги Браун университетининг муҳандислик-физика корпусида икки кишини отиб ўлдирган ва тўққиз кишини яралаган.
Президент Дональд Трамп содир бўлган отишмадан хабардорлигини билдирди. ФҚБни ўз ичига олган федерал куч тузилмалари маҳаллий ҳуқуқ-тартибот органларига ёрдам беришга жалб қилинган.
АҚШ расмийлари жиноятда гумонланувчи – 24 ёшли Бенжамин Эриксоннинг ҳибсга олинганини маълум қилишди. У Висконсин штатидан бўлган собиқ ҳарбий бўлиб, сўнгги пайтларда мамлакат пойтахти Вашингтонда яшаган.
Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати жабрланганлар орасида Қозоғистон ватандошлари йўқлигини маълум қилди.
Шуни таъкидлаш керакки, Gun Violence Archive архиви маълумотларига кўра, 2025 йил бошидан бери АҚШда 389 та оммавий отишма содир бўлган. Ўтган йили бундай ҳодисалар сони 500 дан ортиқ бўлган эди.