- 2025-07-04
АҚШнинг 53 йилдан кейин Ойга уюштирадиган бошқариладиган (инсонли) парвозига бир
ойдан кам вақт қолди.
Миллий аэронавтика ва коинотни тадқиқ қилиш бошқармаси (NASA) ушбу тарихий парвоз 6 февраль куни амалга оширилишини маълум қилди. Ойга илк бор инсон иштирокидаги парвоз 1972 йилда амалга оширилган эди. “Artemis II” лойиҳаси доирасида NASA астронавтлари Рид Уайзмен, Виктор Гловер, Кристина Кох ҳамда Канада коинот агентлиги астронавти Жереми Хансен Ойга 10 кунлик саёҳат қилиб, Ердан қайтиб келадилар.
Ушбу вазифа давомида астронавтлар Ойга қўнмайдилар, балки унинг ёнидан яқин масофада учиб ўтадилар. Ой юзасига қадам қўйиш эса “Artemis III” миссияси билан 2027 йилга режалаштирилган.
Ер ва Ойнинг жойлашуви каби орбитал механика омиллари, ракета қуввати ва об-ҳаво шароитларига қараб, Кеннеди коинот марказидан учиш учун 7, 8, 10 ва 11 февраль кунлари ҳам муқобил саналар сифатида белгиланди. Парвоздан мақсад — ракета ва коинот тизимларининг инсон иштирокидаги парвозларда муаммосиз ишлашини кўрсатиш ҳамда “Artemis III” қўнишига тайёргарлик кўришдир. Сафар “SLS” ракетаси ёрдамида учириладиган “Orion” коинот кемасида амалга оширилади.