Эфиопияда авиаҳалокат


  • 11 Март, 2019
  • 561

Эфиопияда бортида 157 нафар йўловчиси бўлган самолёт ҳалокатга учради. Эфиопиянинг пойтахти Аддис-Абебадан парвоз қилган “Ethiopian Airlines” авиакомпаниясининг Boeing самолёти Дэбрэ-Зэйт шаҳридан унча олис бўлмаган жойда ҳалокатга учради. Авиакомпаниянинг хабар беришича, бортда 149 нафар йўловчи ва 8 нафар экипаж аъзоси бўлган.

Авиакомпания “737 MAX 8 рақамли Boeing самолёти маҳаллий вақт билан соат 08.38 да Аддис-Абебедаги халқаро аэропортдан кўтарилган ва соат 08.44да у билан алоқа узилган” деб хабар берди.

Сўнгги маълумотларга кўра, самолёт ҳалокатида ҳеч ким омон қолмаган. Бортда 33 давлат ватандошлари бўлган.


Бошқа мақолалар