Эронга янги санкциялар


  • 7 Ноябрь, 2018
  • 552

Жорий йилнинг 5 ноябридан АҚШ Эроннинг 700 дан кўпроқ шахси, ташкилоти, самолётлари ва кемаларини санкциялар рўйхатига киритди.

Унга кўра, “қора” рўйхатга Эроннинг энг йирик авиакомпанияси Iran Air, Эрон атом энергияси ташкилоти, 70 та молиявий ташкилот, жумладан 14 та йирик банк тушган. Вашингтон бу ташкилотларни “барқарорсизлаштирувчи фаолият”ни молиялаштиришда айбламоқда.

Бу ташкилотлар билан бизнес олиб борувчилар АҚШнинг иккиламчи санкциялари остига тушиши мумкин. Бироқ 7 та давлат Эрон билан иш олиб боришда вақтинчалик истисно олди: Хитой (жумладан, Тайвань), Ҳиндистон, Италия, Греция, Япония, Жанубий Корея ва Туркия.

Исроил бош вазири Бенямин Нетаньяҳу АҚШнинг Эронга қарши санкциялари учун Трампга миннатдорчилик билдирди.

Янги санкциялар кучга кирганлиги сабабли “тарихий кун эканлигини” айтган Нетаньяҳу “АҚШ президенти Трампга бу жасур ва муҳим қарори учун яна бир бор миннатдорчилик билдирмоқчиман. Ушбу қарор истиқрор ва тинчлик билан бирга хавфсизликка ҳам ўз таъсирини ўтказишига ишонаман” деди.

Швейцария конфедерацияси раиси Ален Берсе эса матбуот анжуманида АҚШнинг 2015 йили ядро келишуви доирасида олиб ташланган бутун санкцияларнинг янгидан татбиқ этилиши ҳақида гапирди.

Берсе Швейцариянинг Эрон билан тузган ядро келишувни ҳар доим ёқлашини таъкидлаб “Эрон келишувда кўрсатилган шартларни бажарди. Келишув ишламоқда. Июль ойида Эрон рпезиденти Руҳаний билан учрашганимда унга келишувнинг биз учун муҳим эканлигини айтдим” деди.

АҚШнинг Эронга қарши янгидан татбиқ этган санкциялари келажакда Эрон билан ишларни янада қийин аҳволга келтиришини айтди.


Бошқа мақолалар