- 2012-12-15
Бирлашган араб амирликлари Қатар билан уч йил олдин бекитилган барча чегараларни такрор очди.
БААнинг расмий хабар агентлиги “WAM”даги хабарга кўра, Абу Даби ҳукумати кечадан бошлаб Қатар билан бўлган бутун ҳаво, қфуруқлик ва денгиз чегараларини янгидан очди.
Саудия Арабистон, БАА, Қувайт ва Миср 5 январь куни Қатарга татбиқ этилган эмбаргони олиб ташлаш масаласини муҳокама қилиш учун Саудия Арабистоннинг Ал-Ула шаҳрида тўпланганди. Йиғилиш қарорига кўра 6 январдан Саудия Арабистон Қатар билан барча чегараларни очганди.
Эслатиб ўтамиз, Қатарнинг минтақадаги қўшнилари билан 2017 йил бошланган зиддиятда Саудия Арабистон, Баҳрайн, БАА ва Миср Қатар билан барча алоқаларни узганлигини маълум қилганди. Улар Қатарни терроризмни қўллаб-қувватлашда айблаб, қуруқлик, авиа ва денгиз қатновларини тўхтатганди. Ўлкага 13 та моддадан иборат талаб қўйилганди. Уларнинг ичида “Ал-Жазира” телеканалининг бекитилиши ва ўлкадаги Туркия ҳарбий базасининг ёпилиши ҳам бор эди.