- 2023-03-24
Покистоннинг Хайбер-Пахтунхва вилоятида полиция маҳкамасини нишонга олган миналаштирилган
автомобиль портлатилди. Портлаш натижасида 5 киши ҳаётдан кўз юмди.
“Dawn” газетасининг хабарига кўра, портлашда жами 13 киши жароҳатланган, улардан бири полиция ходимидир. Ҳужумнинг энг аянчли жиҳати шундаки, ҳалок бўлган 5 кишидан 4 нафари бир оила аъзолари экани аниқланди.
Портлаш шиддатидан полиция биноси ва атрофдаги иншоотлар вайрон бўлган. Вайроналар остида одамлар қолиб кетган бўлиши эҳтимоли билан ҳудудда қидирув-қутқарув ишлари бошланди. Шифохона манбаларига кўра, жароҳатланганларнинг баъзиларининг аҳволи оғир ва қурбонлар сони ортиши мумкин. Ҳозирча ҳеч бир террорчи гуруҳ ушбу ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олмади.