- 2024-11-05
Эрон космосга учирган маймундан кейин Президент Аҳмадинажод таништирган “дунёнинг энг замонавий қирувчи
самолёти” билан яна бир бор истеҳзо мавзусига айланди.
Космосга маймун учириб, уни соғ-саломат қўндириб олишга муваффақ бўлган эронликлар учаётганда юзида холи бўлган маймуннинг қўнган вақтидаги фотосуратида нимага хол йўқлигини сўраганларга изоҳ беришда анча шошишган эди. Бу сафар Эрон раҳбарияти дунёнинг энг замонавий қирувчи самолёти сифатида “Қоҳҳир-313” русумли самолётини намойиш қилди.
Эронлик муҳандислар тарафидан тоза Эрон моли сифатида ишлаб чиқарилган самолётнинг намойишида гапирган Президент Маҳмуд Аҳмадинажод “Қоҳҳир-313”нинг бомбардимон ва радарда кўринмайдиган технологиялар билан бойитилган “афсонавий самолёт” эканлигини қайд этди. Аҳмадинажод самолёт юз фоиз эронлик муҳандисларнинг меҳнат маҳсули эканлигини маълум қилди. “Қоҳҳир-313”нинг дунёнинг энг замонавий реактив самолётлари категориясидан ўрин олганлигини ифтихор билан такидлаган Эрон раҳбари ушбу самолётда бир неча минг соат учган учувчи билан гаплашганида унинг самолётдан беҳад мамнун эканлигини эшитганини айтди.
“Бу самолёт ҳеч нарсага ярамайди”
“Қоҳҳир-313” русумли янги реактив самолётига баҳо берган баъзи ҳарбий учувчилар “Бу самолёт тақдим қилинганидек оламшумул хусусиятларга эга эмасдек" деб фикр билдиришяпти. Учувчиларнинг фикрича, Қоҳҳир-313нинг кабинасига учувчининг сиғиши жуда қийин. Расмларда ҳам кўриниб турганидек тиззалари кўтарилиб кабинадан ташқарига кўриниб турибди. Бу эса, учуачининг мураккаб маневралар қилишига халақит беради. Радар антеннаси бурун қисмида бўлиши лозим, прототипда эса радар антеннаси жойлашадиган ўрин жуда кичик. Самолётнинг жуссаси ва қанотлари ҳам шунчалик кичик ки ҳатто унинг учишига ҳам шубҳа уйғотади. Ҳаво кирадиган жойлари нотўғри жойлашган, парвоз қилаётиб бурни кўтарилганда у ердан кирадиган ҳаво етарли бўлмайди. Ҳаво тешиклари бекилиб қолади. Самолётнинг яхши учиши учун тешиклардан кирган ҳавонинг ёқилғи билан ёниб, ташқарига чиқиши керак. Бу йўлга қўйилмаса, самолёт учолмайди. Устига устак жажжи қанотлари билан кўп юк кўтара олмаслиги маълум. F-16 самолётлари бак сиғими бўйича қуйган ёқилғиси билан 1 соатгина учиши мумкинлиги диққатга олинадиган бўлса, бу самолётнинг ҳавода кўп вақт қололмаслиги аниқ". Соҳа мутахассислари томонидан мана шундай салбий қарашлар ва танқидлар йўналтирилаётган эрон қирувчиси ҳозирча калака мавсуси бўлмоқда.