Туркистон вилоятига прокурор тайинланди


  • 8 Июнь, 2026
  • 9

Туркистон вилоятида янги прокурор иш бошлади. Давлат раҳбари билан келишилган ҳолда, генерал прокурорнинг буйруғига асосан ушбу лавозимга 3-классли давлат адлия маслаҳатчиси Бауржан Мирзакеров тайинланди.

Бауржан Мирзакеров ўз меҳнат фаолиятини Қапшағай гарнизони ҳарбий прокурори ёрдамчиси лавозимидан бошлаган.

У турли йилларда Сариўзек, Усть-Каменогорск ва Қапшағай гарнизонлари ҳарбий прокурори, бош ҳарбий прокурор ўринбосари, Павлодар вилояти прокурори ўринбосари, бош прокуратура хизмати бошлиғи ўринбосари ва бошлиғи, шунингдек, пойтахт прокурори лавозимларида ишлаган.

2022 йилнинг май ойидан буён Қарағанда вилояти прокурори лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Хизмат вазифаларини намунали бажаргани учун I ва II даражали “Данқ” орденлари билан мукофотланган. Прокуратура фахрий ходими ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз: ўтган ҳафтада Жамбил вилояти прокурори тайинланган эди. Бу лавозимни катта адлия маслаҳатчиси Жандос Абдибаев эгаллади. Бундан аввалроқ Шимолий Қозоғистон вилоятида ҳам прокурор алмашган эди. У ерга илгари Павлодар вилоятида ишлаган Ержан Дусекенов раҳбар этиб тайинланди.


Бошқа мақолалар