Туркистонда янги парк очилди


  • 31 Март, 2023
  • 93

Туркистон шаҳрида янги “Оилавий” номли парк очилди.

Туркистон шаҳар ҳокимининг аҳоли билан учрашувида “Ясси” тумани сокинлари районларига янги парк сўрашганди. Ҳокимият бу саволни ўрганиб чиқиб, парк қуриб топширди.

Паркнинг умумий майдони 0,44 гектар бўлиб, 3 785 квадрат метр пиёдалар йўлаги ва 386 квадрат метр велойўлак мавжуд.

Дам олувчилар стадион, болалар ўйин майдончаларидан фойдаланишлари мумкин. Паркда 150 та дарахт ва 300 та гул кўчати экилган. Дам олувчилар учун 30 дона ўриндиқ ва 224 квадрат метрли автомобиль турар жойи қурилган. 


Бошқа мақолалар