Суперкучлар келишиб олди


  • 20 Ноябрь, 2026
  • 11

АҚШ, Хитой ва Россия етакчиларининг 1,5 соатлик учрашувидан сўнг “тинчлик баёноти” эълон қилинди. Етакчилар ядро қуролларини қисқартириш ва уларнинг тарқалишини чеклаш борасида келишувга эришди.

АҚШ президенти Дональд Трамп, Хитой раиси Си Цзиньпин ва Россия президенти Владимир Путиннинг интиқлик билан кутилган уч томонлама учрашуви Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳрида бўлиб ўтди.

Қарийб 1,5 соат давом этган саммитни “бурилиш нуқтаси” деб атаган Хитой етакчиси Си Цзиньпин шундай деди: “Бугунги учрашувнинг асосий мавзуси жаҳон тинчлигини асраш ва йирик давлатлар ўртасидаги муносабатларда стратегик барқарорликни рағбатлантиришдир. Сайёрамиз 10 мингдан ортиқ урушни бошдан кечирди ва уларнинг энг йирик иккитаси инсониятга мисли кўрилмаган оғир азоб-уқубатлар келтирди. Бугунги кунда ҳам дунёда 60 дан ортиқ минтақавий можаро давом этмоқда. Тарих бизга шуни ўргатмоқда: йирик давлатлар ўртасидаги яхши муносабатлар дунёни хавфсиз қилади, улар ўртасидаги тўқнашув эса дунёни тартибсизликка гирифтор этади”.

Уч томонлама саммитдан сўнг Владимир Путин матбуот анжумани ўтказди.

Россия раҳбари учрашувда иштирок этган уч давлатни нафақат Иккинчи жаҳон уруши ғолиблари мақоми, балки халқаро тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш йўлидаги умумий масъулият ҳам бирлаштириб туришини таъкидлади. “Биз Бирлашган Миллатлар Ташкилотига асос солинишида қатнашганмиз. БМТ Низоми ва ушбу универсал ташкилот шаклланиши билан вужудга келган халқаро ҳуқуқ тизимини ҳимоя қилиш ҳамда мустаҳкамлаш вазифаси бизнинг зиммамиздадир. Мамлакатларимизнинг Украинадаги можаро дохил минтақавий низоларни ҳал этиш борасида кўплаб умумий манфаатлари мавжуд”, – деди Путин.

У саммитдан кейинги баёнотида “Ялтада ҳеч ким дунёни бўлиб олмаган. Шунчаки Иккинчи жаҳон урушидан кейин юзага келган воқелик расмийлаштирилган”, – дея қайд этди. Украинадаги урушга ишора қилган Россия президенти “Бугунги можароларга келсак, майдондаги воқелик тан олиниши шарт”, – деган фикрни билдирди. Шунингдек, у Украинанинг шу ҳафта Қрим кўпригига уюштирган ҳужумларига тўхталиб, “Бизнинг жавобимиз анча оғриқли бўлади”, – дея огоҳлантирди.

Уч етакчи сифатида муҳокама қилинадиган масалалар бисёр эканини айтган АҚШ президенти Трамп шундай деди: “Дунёнинг энг йирик уч давлати раҳбарлари сифатида нафақат ўз халқларимизга, балки бутун сайёрага таъсир қиладиган масалаларда очиқ, ўзаро ҳурматга асосланган ва конструктив мулоқотни давом эттиришдек алоҳида масъулиятимиз бор. Аввалги етакчилар келишмовчилик юзага келган давлатлар билан мулоқот қилишдан кўпинча қочишарди. Биз эса бунинг аксини ўйлаймиз ва бунга қатъий ишонамиз. Муаммоларни муҳокама қилишдан бош тортадиган ўша эскича ёндашув билан ҳеч бир масала ечилмаган, алоқа ва мулоқот имкониятларини рад этиш орқали эса ҳеч қачон тинчликка эришилмаган. Биз биргаликда бошқача йўлни танлаяпмиз. Менимча, кўп жиҳатдан ҳақиқатан ҳам тарих саҳифаларига муҳрланяпмиз”.

АҚШ, Россия ва Хитой дунёнинг энг йирик ядровий давлатлари эканини таъкидлаган Трамп: “Дунёнинг мутлақ энг йирик учта ядровий давлати бўлган АҚШ, Россия ва Хитой жаҳондаги ядро қуроллари сонини қандай қисқартириш ва улардан фойдаланиш хавфини қай тарзда камайтириш мумкинлигини муҳокама қилиш учун ноёб мавқега эга. Шуни ҳам айтиб ўтишим керакки, ядро қуролларини қисқартириш очиғи анча мураккаб иш, чунки бир марта ядро қуролига эга бўлганингиздан кейин ундан воз кечиш қийин кечади”, – деди.

Тарихий саммит якунида эълон қилинган қўшма баёнотда: “Уч давлат раҳбари ядро урушида ғолиб бўлмаслигини ва у ҳеч қачон бошланмаслиги кераклигини яна бир бор таъкидлади. Уч мамлакат ядровий хатарларни камайтириш ва ядро қуролларининг тарқалишини олдини олиш эмас, тарқалишининг олдини олиш масалаларида мулоқот олиб боради”, – дейилади.


Бошқа мақолалар