Гул печенье


  • 31 Январь, 2012
  • 3571

 Бу печенье дастурхонингиз кўркига кўрк қўшиб, меҳмонларингиз ва оила аъзоларингизни хурсанд қилади. Хамири оддий печенье хамири бўлса-да, турли ранг ва шакллар билан ажойиб печенье гулдасталарини ясасангиз бўлади.

МАСАЛЛИҚЛАР:
125 гр маргарин;
1 та тухум;
1 ст шакар;
1 чой қошиқ разрыхлитель;
ун (юмшоқ хамир ҳосил бўлгунча);
ваниль;
3 - 4 ош қошиқ какао;
ТАЙЁРЛАНИШИ:
1. Маргарин, шакар, ваниль ва тухумни яхшилаб аралаштирамиз.
2. Аралашмага эланган ун ва разрыхлительни қўшиб, юмшоқ хамир қорамиз. Диққат: Унни оз-оздан юмшоқ хамир ҳосил бўлгунча солинади.
3. Хамирни иккига бўламиз.
4. Битта зувалага какао қўшиб, яхшилаб зуваланади.
5. Хамир бироз тиндиришга қўйилади.
6. Оқ ва қора хамирни алоҳида ёйиб, доира шаклида кесиб олинади.
7. Доираларни ранг баранг ёки бир хил рангда кетма-кет жойлаб чиқилади.
8. Сўнгра рулет қилиб ўралади.
9. Ўртасидан пичоқда кесиб оламиз.
10. Ҳосил бўлган гулларни 190 даражагача қиздирилган духовкада 15 дақиқа ёки усти чиройли қизаргунча пиширамиз.
Таом тайёр. Ёқимли иштаҳа!


Бошқа мақолалар

  • 2012-02-20
Айвар
  • 2012-04-05
Хасип
  • 2012-04-05
Пишлоқ