Музқаймоқ


  • 15 Март, 2012
  • 3333

 Биз сизга тақдим қилаётган рецепт музқаймоқ қилишнинг энг оддий усули бўлса керак. Уни тайёрлаш учун сизга фақатгина қаймоқ ва қуюлтирилган сут керак бўлади. Агар бу икки масаллиққа бироз тасаввурингизни қўшсангиз турли ҳил ажойиб таъмли музқаймоқларни яратишингиз мумкин. Биз мисол тариқасида оддий  музқаймоқ билан бирга шоколадли ва мевали музқаймоқ тайёрлаш усулини хам кўрсатиб ўтамиз.

МАСАЛЛИҚЛАР:

I. Оқ музқаймоқ

600 мл қаймоқ;

1 банка қуюлтирилган сут (сгущенка).

II. Шоколадли музқаймоқ

100 мл қаймоқ;

100-150 гр шоколад;

оқ муз қаймоқни ярми.

III. Мевали музқаймоқ

1 та манго;

1/4 банка қуюлтирилган сут (сгущенка) (мевани ширасига қараб солинади);

150 мл қаймоқ.

ТАЙЁРЛАНИШИ:

I. Оқ музқаймоқ

1. Қаймоқни яхшилаб кўпиртириб оламиз.

2. Қаймоққа оз-оздан қуюлтирилган сут қўшамиз ва тўлиқ аралашгунча кўпиртиришни давом эттирамиз.

3. Тайёр бўлган аралашмани усти зич ёпиладиган идишга солиб музхонага қўямиз.

II. Шоколадли музқаймоқ.

1. 100 мл қаймоқни илитиб олиб майдаланган шоколадни қўшамиз ва шоколад эригунча аралаштириб турамиз.

2. Кўпиртирилган қаймоқ ва қуюлтирилган сут аралашмасига эритилган шоколадни қўшамиз.

3. Яхшилаб аралаштириб усти зич ёпиладиган идишга солиб музхонага қўямиз.

III. Мевали музқаймоқ.

1. Манго мевасига қуюлтирилган сут қўшиб пюре қилиб оламиз.

2. Тайёр бўлган пюрени музхонада музлатиб оламиз.

3. Музлаган пюрени кўпиртирилган қаймоқ билан аралаштириб усти зич ёпиладиган идишда музхонага қўямиз.

  Қўшимча: Қаймоқ билан қуюлтирилган сутга кўнглингиз тусаган қўшимчаларни қўшиб ўзингиз ҳоҳлаган таъмдаги музқаймоқларни тайёрлашингиз мумкин. Қўшимчалар сифатида мева, ёнғок, майдаланган печенье, шоколад, ванилин, лимон цедраси ва бошқа турли таъм берувчи масаллиқларни ишлатишингиз мумкин.


Бошқа мақолалар

  • 2012-04-05
Пишлоқ
  • 2012-02-24
Рафаэлло
  • 2012-02-20
Айвар