- 2012-01-11
Гранола нонушта таоми бўлиб, духовкада пишириб олинган сули, ёнғоқ, асал ва қурутилган мевалар аралашмасидан иборат. Ниҳоятда тўйимли ва каллорияси баланд бўлгани учун спорт билан шуғулланувчилар томонидан ҳам кенг истеъмол қилинади. Гранола кўпинча қатиқ, турли ҳил мевалар ва сут билан қўшилиб тановвул қилиш мумкин. Гранолага асосланган соғлом овқатланиш усуллари ва парҳезлари ҳам мавжуд.
МАСАЛЛИҚЛАР:
2 стакан сули (рус: овсянка);
0.5 стакан кокос кукуни;
0.5 стакан ёнғоқ (ўзингиз ёқтирган ёнғоқ ёки унинг аралашмалари);
0.5 стакан писталар;
0.5 стакан қуритилган мевалар;
3-4 ош қошиқ асал;
3 ош қошиқ ёғ;
1 чой қошиқ сариёғ.
ТАЙЁРЛАНИШИ:
1. Идишга сули, кокос кукуни, ёнғоқ ва писталарни солиб, аралаштириб оламиз.
2. Кичикроқ идишда асал, ўсимлик ёғи ва сариёғни солиб аралаштирамиз. Асал қаттиқроқ бўлса аралашмани бироз илитиб оламиз.
3. Сулили аралашмага асалли аралашмани солиб, яхшилаб аралаштирамиз.
4. 170 С даражагача қиздирилган духовкада 20-30 дақиқа ёки чиройли қизаргунча пишириб оламиз.
Муҳим: ҳар 5 дақиқада духовкани очиб масалликни аралаштириб турамиз.
5. Пишган сулили аралашмага қуритилган меваларни соламиз.
6. Ва яхшилаб аралаштирамиз.
7. Гранолани сут ёки қатиқга аралаштириб тановвул қилинса ниҳоятда мазали бўлади.
Таом тайёр. Ёқимли иштаҳа!
Қўшимча:
Гранулани усти яхшилаб ёпиладиган идишда сақланади. Ўзингиз ёқтирган ёнғоқлар (ер ёнғоқ, кешю, бодом...), писталар, қуритилган мевалар (магиз, олма, банан, манго, анжир қоқилари...), кунжут, кокос кукуни солишингиз мумкин. Асални ҳам таъбингизга мослаб солаверасиз.