- 2012-04-05
Тайёрланиши жуда оддий, ниҳоятда тўйимли ва юқори калорияли салат. Ҳамма масаллиқларни қирғичдан ўтказиб, устма-уст қўйиб чиқилади ва ҳар бир қатори орасига майонез суртилади. Масаллиқларни қайнаб чиқиш вақтини ҳисобга олмаганда тайёрланиши 10 дақиқа вақтингизни оладиган ажойиб таъмли салат.
МАСАЛЛИҚЛАР:
Картошка;
Балиқ консерваси;
Сабзи;
Тухум;
Майонез;
Туз, мурч.
ТАЙЁРЛАНИШИ:
Катрошка, сабзи ва тухумни қайнатиб оламиз.
1. Картошкани қирғичдан ўтказамиз ва ликопчага айлана шаклда соламиз.
2. Устидан майонез соламиз.
3. Консерваланган балиқни сувидан ажратиб картошкани устидан соламиз.
4. Устидан енгил майонез суртамиз.
5. Сабзини қирғичдан ўтказиб соламиз.
6. Сабзи устидан ҳам енгилгина майонез суртиб чиқамиз.
7. Қирғичдан чиқарилган тухум оқини соламиз.
8. Майонез суртамиз.
9. Охириги қаватга тухум сариғини қирғичдан ўтказиб, сепиб чиқамиз.
10. Масаллиқлар бир-бирига сингиши учун совутгичга 1-2 соатга қўямиз.
ҚЎШИМЧА: Истаган катталик ёки шаклда тайёрлашингиз мумкин. Қулайлик учун таги ва усти йўқ қолипни ликопчага қўйиб туриб, масаллиқларни бирин-кетин солишингиз мумкин. Ўзингиз ёқтирган сабзавот ва масаллиқлардан фойдаланиб турли хил таъм ва мазаларни чиқаришингиз мумкин.