- 2012-02-10
Хасип тайёрлашни бир неча хил усули бор, қолаверса хасип иссиқ таом ўрнида тортиқ қилинса ҳам бўлади, яхна таом ўрнида ҳам тортиқ қилинадиган таомлардан ҳисобланади.
Керакли маҳсулотлар:
Қўй ичаги 1 та;
Гўшт 200 гр;
Қора талоқ (қўйники) 1та;
Буйрак (қўйники) 1та;
Ўпка 200 гр;
Думба 100 гр;
Гуруч 200 гр;
Пиёз 4-5 та;
Туз, қора мурч, зира, кашнич уруғи;
Тайёрланиши:
Гўшт, думба ва ички аъзоларни қиймалагичдан ўтқазиб, унга майда қилиб чопилган пиёз, гуруч, туз ва зираворларни қўшиб аралаштирасиз, қиймага озроқ илиқ сув қўшиб юборсангиз, ичакдан ўтиши осон кечади.
Тайёр бўлган сувли қиймани ювиб тозаланган қўй ичагига воронка ёрдамида қуйиб, икки учини ип билан боғлайсиз ва 40 дақиқа пастроқ оловда милтиллатиб қайнатасиз, олов баланд бўлиб қаттиқ қайнаб кетса, хасип ёрилиб кетиши мумкин.
Пишган хасипни ликопчага ёки лаганга солиб таъбингизга кўра безатиб дастурхонга тортиқ қилишингиз мумкин.