- 2012-01-11
"Маргарита" пиццаларнинг энг оддийси хисобланади. Бу пицца ёйилган хамир устига суртилган томат соуси ва унинг устига сепилган пишлоқдан иборат. "Маргарита"ни асос қилган холда турли қўшимчалар қўшиб бошқа ҳилдаги пиццаларни ҳам пишириш мумкин.
Хамир
МАСАЛЛИҚЛАР:
500 гр ун;
250 мл илиқ сув;
7 гр қуруқ дрожжа (1 чой қошиқ);
3 ош қошиқ ўсимлик ёғи (ёки 3 - 4 ош қошиқ сариёғ);
2 чой қошиқ шакар;
2 чой қошиқ туз.
ТАЙЁРЛАНИШИ:
1. Сувга дрожжа, шакар, сув солиб аралаштирамиз.
2. Дрожжа етилиши учун 10 - 15 дақиқа илиқ жойда қолдирамиз.
3. Илиқ сувга дрожжали аралашмани соламиз.
4. Оз-оздан эланган ун солиб аралаштирамиз.
5. Ун қўшишда давом этамиз.
6. Охирида туз қўшиб қоришни бошлаймиз.
7. Хамир ҳолатига келгач, қўлда муштлашни бошлаймиз.
8. Муштлаш давомида оз-оздан ёғ қўшамиз.
Қўшимча: Хамир қанча узоқ муштланса шунча чиройли чиқади. Ёғланган тоғорачага хамирни солиб, устини ёпиб, илиқ жойга 1 соатга ошириш учун қўямиз. Хамир ошгунча томат соусини тайёрлаб оламиз.
Томат соуси
МАСАЛЛИҚЛАР:
Зайтун ёғи;
1 та пиёз;
2 - 3 дона саримсоқ;
1 банка консерваланган помидор;
Кўкатлар.
ТАЙЁРЛАНИШИ:
1. Ёғни бироз қиздириб, саримсоқни соламиз. Бироз аралаштириб, пиёзни соламиз.
2. Пиёз енгил қовурилгач, помидорни соламиз. Помидор озроқ қуюқлашгач, туз ва кўкатлар соламиз.
3. Тайёр соусни блендрда айлантириб оламиз. Агар блендр бўлмаса, помидорни қовуришдан олдин гўшт майдалагичдан ўтказиб олса ҳам бўлади. Соусни консерваланмаган оддий помидордан қилса ҳам бўлади. Унинг учун помидорни гўшт майдалагичдан ўтказиб олиш керак.
Соус тайёр. Энди асосий жараёнга ўтамиз.
АСОСИЙ ЖАРАЁН:
1. Тинган хамир билан ишлаш қулай бўлгани учун ошган хамирни зувалачаларга бўлиб, бироз тиндиришга қўямиз.
2. Зувалачаларни ёйиб, листга қўямиз.
3. Хамирни хоҳишга кўра юпқа (юпқа пицца тайёрлаш учун хамирни майдароқ зувалачаларга бўлинади) ёки қалин ёямиз (қалин пицца учун эса зувалачалар каттароқ бўлади).
4. Ёйилган хамир устига помидор соус суртиб, устига пишлоқ сепамиз.
5. 250 С даражагача қиздирилган духовкада 10 - 15 дақиқа атрофида пиширамиз.
Пицца тайёр. Ёқимли иштаҳа!