Айвар


  • 20 Февраль, 2012
  • 1733

 Серб ошхонасига мансуб бўлган бу таом кўпинча гўштли таомларга гарнир сифатида ишлатилади. Лекин ўзини нон устига суртиб ейилса ҳам жуда мазали бўлади. Шунинг учун бўлса керак, собиқ Югославия давлатларида бу таом "камбағалларнинг қора икраси" деб танилган.

Ўзбекистонда помидор ва бошқа сабзавотлардан консерва тайёрланганидек айварни хам собиқ Югославия давлатларида қишга консерва сифатида тайёрлаб қўйилади.

Айвар сўзи туркча "havyar", яъни "икра" сўзидан келиб чиққан бўлиб, бу таомни "сабзавотли икра" деб ҳам аташади

МАСАЛЛИҚЛАР:

1 кг балгари;

300 гр бақлажон;

70-100 мл ўсимлик ёғи;

1 ош қошиқ уксус 9%;

туз, мурч.

ТАЙЁРЛАНИШИ;

1. Балгарини ювиб, қуритиб оламиз. Кейин бутунлигича ёки иккига бўлиб, уруғчаларидан тозалаб ташлаб, 2000С градусгача қизиган духовкада пишириб оламиз. Тахминан 25 дақиқада пишади.

2. Совугач устидаги юпқа пўстлоғини олиб ташлаймиз. (Устидаги пўстлоғи осон тозаланиши учун, иссиқ балгариларни усти яхшилаб ёпиладиган идишга солиб, димланиб турган ҳолатда совутамиз. Салафан пакетга солиб димлаб совутса ҳам бўлади.)

3. Бақлажонларни ҳам ёки бутунлигича, ёки иккига бўлиб олиб қизиган духовкада пишириб оламиз.

(Бақлажонларни димлаб совитишни хожати йўқ. Қошиқда устидаги терисидан тозалаб олса бўлади.)

4. Бақлажон ва балгарини гўшт қиймалагич ёки блендрда майдалаб оламиз.

5. Қозонда ёғни қиздириб олиб, балгари ва бақлажонли аралашмани соламиз. Олдин суви қайнаб чиқади, сўнгра суви камая бошлайди, қачон суви қайнаб тугаганда оловни ўчирамиз. Бунга тахминан 1.5-2 соатча вақт кетади. Пишириш жараёнида тез-тез кавлаб турилади.

6. Тайёр айварни оловдан олиб уксус, туз, мурчларни қўшиб, яхшилаб аралаштирамиз

7. Тозалаб ювилган банкаларга солиб, устига юпқа қилиб ёғ қуйиб, қопқоғини ёпиб холодильникда сақланади.

Қўшимча: Хақиқатда жуда хам маззали икра. Кўпроқ хажмда консервалаш учун қуйидаги ҳажмда қилишингиз мумкин.

МАСАЛЛИҚЛАР:

10 кг қизил балгари;

4 кг бақлажон;

400 мг ўсимлик ёғи;

3 ош қошиқ уксус 9%;

туз, мурч.

Пишган айварни стерилланган банкаларга солиб, устига юпқа қилиб ёғ қуйиб, консерваланади.

Сербияда айварга балгарини аччиқ тури солинар экан. Агар сиз солаётган балгари аччиқ бўлмаса, оддий балгари билан таъбга кўра гармдори ҳам қўшса бўлади.

 


Бошқа мақолалар

  • 2012-01-11
Пицца
  • 2012-04-05
Хасип
  • 2012-02-24
Рафаэлло