Рафаэлло


  • 24 Февраль, 2012
  • 2007

Дунёга машҳур Ферреро трюфелларини тайёрлаш учун бодом ёнғоғи майин крем билан қопланиб, маҳсус тайёрланган кокосли вафли қобиғига  жойланилади ва тайёр бўлган трюфел кокос кукунига булаб олинади. Бу жараён маҳсус мослама ва ускуналарни талаб қилгани учун уни уй шароитида такрорлаш мушкул. Биз сизга таклиф қилаётган рецепт маҳсус мосламаларсиз уй шароитида мазали Рафаэлло трюфелларини тайёрлашни имконини беради. Тайёрланиш усулини билиб олганингиздан сўнг масаллиқларни ўзгартириб ёки янгиларини қўшиб ўзингизга ёққан ажойиб таъмли трюфелларни тайёрлашингиз мумкин.

МАСАЛЛИҚЛАР:

400 гр қуюлтирилган сут;

2 ош қошиқ сариёғ;

200 гр кокос кукуни;

200 гр вафли;

200 гр оқ шоколад;

бодом (бироз қовуриб олинса маззали бўлади);

ТАЙЁРЛАНИШИ:

1. Идишга қуюлтирилган сут ва сариёғни соламиз. 

2. Аралашмани микроволновкада 30 сонияга (секундга) қўйиб сариёғни эритиб оламиз. Ёки сариёғни эритиб олиб, кейин қўшсангиз ҳам бўлади.

3. Қоришмага кокос кукуни солиб, яхшилаб аралаштирамиз ва совутгичга 2 соатга қўямиз.

Қўшимча: Шу аралашмани иккига бўлиб, бир қисмига майдаланган бодом қўшса ҳам маззали бўлади.

4. Совутилган кокосли аралашмадан исталган катталикда коптокчалар ясалади.

5. Ҳар бирини орасига биттадан бодом солиб чиқамиз.

6. Вафлини майдалаб оламиз.

7. Тайёр коптокчалар устини майдаланган вафли билан қоплаймиз.

8. Ҳар бирини эритилган шоколадга булаб оламиз.

9. Ва тезлик билан кокос кукуни билан безаймиз. Агар тезроқ ҳаракат қилинмаса шоколад қотиб кокос кукуни ёпишмай қолади.

 Рафаэлло тайёр. Ёқимли иштаха.

Қўшимчалар:

Майдаланган вафли ва майда туюлган бодомдан қуюлтирилган сут ва кокос кукунилик аралашмага қўшиб юборилса ширинлик унданда мазали бўлади.

 


Бошқа мақолалар

  • 2012-01-11
Пицца
  • 2012-05-02
Гранола
  • 2012-04-05
Хасип