Морковча салат


  • 10 Февраль, 2012
  • 1918

Морковча салати сабзини зираворлаш усули билан тайёрланади.
МАСАЛЛИҚЛАР:
500 гр сабзи;
1 чой қошиқ туз;
1 та пиёз;
100 мл ўсимлик ёғи;
Қизил балгари порошоги (eng: paprika; рус: паприка);
1 тиш саримсоқ;
1 чой қошиқ кашнич уруғи;
1 чой қошиқ шакар;
1 ош қошиқ уксус;
1 ош қошиқ соя соуси.
ТАЙЁРЛАНИШИ:
1. Тозаланган сабзини ўртасидан бўлиб, қирғичдан ўтказилади ёки пичоқда тўғраб олинади.
2. Туз солиб асталик билан аралаштирамиз ва салқин жойда 30-60 дақиқа қолдирамиз.
3. Сабзини суви ажрагач, яхшилаб эзиб аралаштирамиз ва ажраб чиққан сувини тўкиб ташлаймиз.
4. Сабзи ўртасига қизил балгари порошоги, саримсоқ ва кашнич уруғини соламиз.
5. Қиздирилган ёғда майда тўғралган пиёзни қовуриб оламиз.
6. Пиёзини ёғдан ажратиб оламиз.
7. Қизиб турган ёғни зираворлар устидан қуямиз ва хаммасини яхшилаб аралаштирамиз.
8. Шакар, соя соуси ва уксусни солиб аралаштирамиз. Усти зич ёпиладиган идишга солиб, камида 5-6 соат совутгичда қолдирамиз.
Салат тайёр. Ёқимли иштаҳа!


Бошқа мақолалар

  • 2012-02-24
Рафаэлло
  • 2012-01-11
Пицца